» » СИНОВГА УЧРАГАН УРВА

СИНОВГА УЧРАГАН УРВА

admin | 0 комментариев | 29 просмотров
30
09
2019
СИНОВГА УЧРАГАН УРВА
СИНОВГА УЧРАГАН УРВА Валид ибн Абдулмалик халифалиги пайтида Аллоҳ таоло Урва ибн Зубайрни имтиҳон қилишни хоҳлади. Бу синовнинг азоб-уқубатига иймони мустаҳкам инсонгина бардош бериши мумкин эди. Халифа Урва ибн Зубайрни Дамашқ зиёратига чақирди. Урва рози бўлиб, катта ўғлини ҳам бирга олиб борди. Меҳмон жуда яхши кутиб олинди, иззат-ҳурмат кўрсатилди. ...Урванинг ўғли отларга қизиқиб, халифанинг отхонасига кирди. Отлардан бири бехосдан болани тепиб ўлдирди. Ўғлини қабрга жойлаб-жойламай ғамга ботган отанинг бир оёғига қорасон дарди ёпишди. Оёқ кун сайин шишаверди, оғриқ зўраяверди. Халифа даволаш учун энг машҳур табибларни чорлади. Улар касалликни ҳар хил усуллар билан муолажа қилишга уриндилар. Аммо фойдаси бўлмади. Алалоқибат шиш бутун танага ёйилиб кетди. Ўлимга сабаб бўлмасидан олдин оёқни кесиш лозим, деган қарорга келишди. Иложсиз қолган Урва рози бўлди. Жарроҳ ишга тайёргарлик кўрди, асбобларини олиб келди. Оғриқ сезилмаслиги учун бир қултим мускир (маст қилувчи ичкилик) ичасиз ,-деди жарроҳ. Йўқ, йўқ мутлақо, Соғлиқни деб ҳаром ишлатишни истамайман. Бўлмаса, афюн истеъмол қиласиз. Йўқ. Аксинча, оғриқни сезиб турганим яхши. Бунинг учун эса Аллоҳдан савоб умид қиламан. Жарроҳ кесиладиган жойни чамалади ва Урванинг ёнига бир неча кишини бошлаб келди. Бу яна нимаси?-деб сўради Урва ҳайратланиб. Оғриқ кучайиб кетса, оёқни қимирлатиб юборсангиз, сизга зарар етади. Булар сизни қимирлатмай ушлаб туришади, - деб жавоб қилди жарроҳ. Уларга рухсат бергин, кетаверсин. Ҳеч зарурати йўқ. Тасбеҳ ва зикрнинг ўзи етарли бўлади, деб ўйлайман, - деди Урва. Табиб ишга киришди. Аввал оёқ гўштларини юлиб олди, суякка етгач, аррани ишга солди. Жарроҳ бир маромда ишлар, Урва эса: "Лаа илааҳа иллаллоҳ Аллоҳу акбар", дея таҳлил ва такбир айтар эди. Оёқ кесиб ташланди. Сўнгра қонни тўхтатиш учун кесилган жойни қиздирилган ёққа ботирилди. Урва ҳушидан кетди, узоқ вақт ўзига келмай ётди ва ўша куни Қуръони каримни ўқий олмади. Доимий одати умрида бир марта мажбуран тарк этилди. Соғайгач, кесилган оёқни сўради. Келтиришди. Урва уни қўлига олиб, айлантириб кўрар экан, айтди. Аллоҳга қасамки, у Зот менинг ҳеч қачон ҳаром йўлга юрмаганимни билади, - деди. Урва ибн Зубайр Мадинага қайтди. Уйига кирибоқ, ўз ҳолатига ишора этиб: Қўрқманглар, қўрқманглар, - деди аҳли аёлига, - Аллоҳ таоло менга тўртта бола берган эди, бировини олиб қўйди, учта қолди. Шунга ҳам шукр. Парвардигорим менга икки оёқ берган эди, бирини олди, бири қолди, шунисига ҳам шукр. Аллоҳга қасамки, Ул Зот мендан озгина нарсани олиб, кўпини қолдирди. Бир марта дарм бериб, узоқ вақт танамни саломат қилди. Урва ибн Зубайрнинг уйига қайтганини эшитиб, Мадина ҳалқи кўнгил сўраш учун селдай оқиб кела бошлади. Иброҳим ибн Муҳаммад ибн талҳа Урвага ҳамдардлик билдира туриб, шундай деди: Эй Абу Абдуллоҳ сиз хурсанд бўлинг.Чунки Аллоҳ хоҳласа ,аъзоларингиздан ва болаларингиздан бири сиздан олдинроқ жаннатга киради. Аллоҳ таоло бизга сизнинг илмингизни қолдирди. Биз шунга муҳтожмиз, бошқа нарсамиз етарли. Парвардигор бу мусибат туфайли сизга ҳам, бизга ҳам фойда келтирсин. Савоб берувчи ҳам, ҳисоб- қитоб қилувчи ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
СИНОВГА УЧРАГАН УРВА
Валид ибн Абдулмалик халифалиги пайтида Аллоҳ таоло Урва ибн Зубайрни имтиҳон қилишни хоҳлади. Бу синовнинг азоб-уқубатига иймони мустаҳкам инсонгина бардош бериши мумкин эди. Халифа Урва ибн Зубайрни Дамашқ зиёратига чақирди. Урва рози бўлиб, катта ўғлини ҳам бирга олиб борди.
Меҳмон жуда яхши кутиб олинди, иззат-ҳурмат кўрсатилди.
...Урванинг ўғли отларга қизиқиб, халифанинг отхонасига кирди. Отлардан бири бехосдан болани тепиб ўлдирди. Ўғлини қабрга жойлаб-жойламай ғамга ботган отанинг бир оёғига қорасон дарди ёпишди. Оёқ кун сайин шишаверди, оғриқ зўраяверди.  Халифа даволаш учун  энг машҳур табибларни чорлади. Улар касалликни ҳар хил усуллар билан муолажа қилишга уриндилар. Аммо фойдаси бўлмади. Алалоқибат шиш бутун танага ёйилиб кетди. Ўлимга сабаб бўлмасидан  олдин оёқни кесиш лозим, деган қарорга келишди. Иложсиз қолган Урва рози бўлди. Жарроҳ ишга тайёргарлик кўрди, асбобларини олиб келди. Оғриқ сезилмаслиги учун бир қултим мускир (маст қилувчи ичкилик) ичасиз ,-деди жарроҳ. Йўқ, йўқ мутлақо, Соғлиқни деб ҳаром ишлатишни истамайман.
Бўлмаса, афюн истеъмол қиласиз. Йўқ. Аксинча, оғриқни сезиб турганим яхши. Бунинг учун эса Аллоҳдан савоб умид қиламан. Жарроҳ кесиладиган жойни чамалади ва Урванинг ёнига бир неча кишини бошлаб келди.
Бу яна нимаси?-деб сўради Урва ҳайратланиб. Оғриқ кучайиб кетса, оёқни қимирлатиб юборсангиз, сизга зарар етади. Булар сизни қимирлатмай ушлаб туришади, - деб жавоб қилди жарроҳ.
Уларга рухсат бергин, кетаверсин. Ҳеч зарурати йўқ. Тасбеҳ ва зикрнинг ўзи етарли бўлади, деб  ўйлайман, - деди Урва.
Табиб ишга киришди. Аввал оёқ гўштларини юлиб олди, суякка етгач, аррани ишга солди. Жарроҳ бир маромда ишлар, Урва эса: "Лаа илааҳа иллаллоҳ Аллоҳу акбар", дея таҳлил ва такбир айтар эди.
Оёқ кесиб ташланди. Сўнгра қонни тўхтатиш учун кесилган  
жойни қиздирилган ёққа ботирилди. Урва ҳушидан кетди, узоқ вақт ўзига келмай ётди ва ўша куни Қуръони каримни ўқий олмади. Доимий одати умрида бир  марта мажбуран тарк этилди. Соғайгач, кесилган оёқни сўради. Келтиришди. Урва уни қўлига олиб, айлантириб кўрар экан, айтди.
Аллоҳга қасамки, у Зот менинг ҳеч қачон ҳаром йўлга юрмаганимни билади, - деди.
Урва ибн Зубайр Мадинага қайтди. Уйига кирибоқ, ўз ҳолатига ишора этиб: Қўрқманглар, қўрқманглар, - деди аҳли аёлига, - Аллоҳ таоло менга тўртта бола берган эди, бировини олиб қўйди, учта қолди. Шунга ҳам шукр. Парвардигорим менга икки оёқ берган эди, бирини олди, бири қолди, шунисига ҳам  шукр. Аллоҳга қасамки, Ул Зот мендан озгина нарсани олиб, кўпини қолдирди. Бир марта дарм бериб, узоқ вақт танамни саломат қилди. Урва ибн Зубайрнинг уйига қайтганини эшитиб, Мадина ҳалқи кўнгил сўраш учун селдай оқиб кела бошлади. Иброҳим ибн Муҳаммад ибн талҳа Урвага ҳамдардлик билдира туриб, шундай деди:  Эй Абу Абдуллоҳ сиз хурсанд бўлинг.Чунки Аллоҳ хоҳласа ,аъзоларингиздан ва болаларингиздан  бири сиздан олдинроқ жаннатга киради. Аллоҳ таоло бизга сизнинг илмингизни қолдирди. Биз шунга муҳтожмиз, бошқа нарсамиз етарли. Парвардигор бу мусибат туфайли сизга ҳам, бизга  ҳам фойда келтирсин. Савоб берувчи ҳам, ҳисоб- қитоб қилувчи ҳам
Аллоҳнинг  Ўзидир.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

BIRINCHI BIZDA"СИНОВГА УЧРАГАН УРВА"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2018-2019 www.Seriallar.com №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать