» » Seniki deyilgan narsa aslida seniki emas ekan

Seniki deyilgan narsa aslida seniki emas ekan

admin | 0 комментариев | 31 просмотров
30
09
2019
Seniki deyilgan narsa aslida seniki emas ekan
...Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга «Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз», - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди: - Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?! Ҳаётда ҳам кўрдикки, «бизники» деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз - назоратчилар бор. Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, «Биладиганлар жим турсин!» - дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди. Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганлар тилини ютган, билмайдиганларнинг гапи авжида... Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди. «Иккичи»лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган «ўйинларини ўйнаб», билган «қандларини еб» ўтиришарди... Ҳаётда ҳам кўрдикки... ҳа, майли. Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан... Дилфуза КОМИЛ.

  • KINO KO'RISH
  • SERIAL QISMLARI
...Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга «Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз», - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди:
- Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?!
Ҳаётда ҳам кўрдикки, «бизники» деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз - назоратчилар бор.

Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, «Биладиганлар жим турсин!» - дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганлар тилини ютган, билмайдиганларнинг гапи авжида...

Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди.
«Иккичи»лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган «ўйинларини ўйнаб», билган «қандларини еб» ўтиришарди...
Ҳаётда ҳам кўрдикки... ҳа, майли.
Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан...

Дилфуза КОМИЛ.

BIRINCHI BIZDA"Seniki deyilgan narsa aslida seniki emas ekan"KEYIN BOSHQALARDA

DO'STLARGA HAM ULASHING

Прокомментировать
Введите код с картинки:*
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
2018-2019 www.Seriallar.com №1
все шаблоны для dle на сайте шаблоны dle 11.2 скачать